Айни пайтдаги энг зўр ММА жангчиси ким? Деметриус Жонсон жавоб берди
- 26-март 2025, 16:03
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC ва ONE FC собиқ чемпиони Деметриус Жонсон айни вақтдаги энг яхши ММА жангчиси кимлигини айтиб ўтди.
"Ҳозирда Ислом Махачев вазн тоифасидан қатъи назар, дунёнинг энг яхши жангчиси. У қандай курашишни билади, дзюдо ва жиу-житсудан ҳам хабари бор. Ундан сўнг Жон Жонсни кейинги ўринга қўяман" - дея Жонсоннинг сўзларини келтирди "ММАJunkie".
Эслатиб ўтамиз, Махачев охирги жангида Ренато Мойканони 1-раунддаёқ сабмишн орқали таслим этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ