
"Астон Вилла" ўз майдонида "Олимпиакос"дан 4 та гол ўтказиб юборди (видео)
- 3-май 2024, 08:56
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
УЕФА Конференциялар лигасининг ярим финалида “Астон Вилла” ўз майдонида “Олимпиакос”ни қабул қилди.
Бирмингемдаги ўйинда дарвозаларга нақд 6 та гол киритилди. Якунда эса грек клуби 4:2 ҳисобида устун келди. Эътиборлиси, “Олимпиакос” сафида Аюб эль-Кааби хет-трик муаллифи бўлди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 10 май куни Грецияда бўлиб ўтади.
Қуйида “Астон Вилла” – “Олимпиакос” баҳсининг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ