"Asia Auto Gymkhana Championship 2026" мусобақасининг иккинчи босқичи якунланди
- 8-сентябр, 15:21
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Ўзбек спорти
Тошкент шаҳрида "Asia Auto Gymkhana Championship 2026" мусобақасининг иккинчи босқичи якунланди. Унда 8 мамлакатдан 32 нафар спортчи иштирок этди.
Мусобақанинг барча баҳслари Чевролет Оних автомобилларида ўтказилиб, иштирокчилар учун тенг техник шароит яратилди. Мусобақа якуни бўйича Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари бир қатор совринли ўринларни эгаллади. Жумладан, Отабек Мадалиев эркаклар ўртасида 2-ўрин, Саминахон Аҳмаджонова аёллар ўртасида 1-ўрин, Сабина Юсупова эса 3-ўринни қўлга киритди.
Жуфтлик баҳсларида ҳам вакилларимиз муваффақиятли қатнашиб, эркаклар жуфтлигида 3-ўрин, аёллар жуфтлигида 2-ўрин ва аралаш жуфтликда 2-ўринни эгаллади.
Шунингдек, мусобақа якунларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий ҳисобда энг кўп очко жамғариб, 1-ўринни қўлга киритди.