Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасида трилогия ташкил этиладими?
- 18-феврал, 12:45
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
79,4 кг вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев ватандоши Дмитрий Бивол билан трилогия ҳақида гапирди.
"Учинчи жанг ўтказилишига ишонаман, чунки Турки Аль аш-Шейх бу ҳақда айтган эди. Лекин мазкур баҳс қаерда ўтишини билмайман. Агар ушбу тўқнашув Россияда ташкил этилса, жуда яхши бўларди", – деди россиялик "Чемпионат.сом" мухбири Александр Фролов билан суҳбатда.
Маълумот учун, Артур Бетербиев реваншда Дмитрий Биволдан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлубиятга учраган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ