
Артета ўз шогирдини Мессига қиёслади
- 18-август 2024, 19:00
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Микель Артета Букайо Саканинг "Вулверхэмптон"га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.
1-тур доирасида "Арсенал" "Вулверхэмптон"ни 2:0 ҳисобида таслим этди. 22 ёшли вингер мазкур беллашувда гол ва голли узатма муаллифига айланди.
"Яхши футболчилар билан ҳар доим шундай бўлади. Худди Мессиники каби. Мен у майдонга тушиши ва гол уришини биламан.
У буни ҳар доим қилади ва уни тўхтатиб бўлмайди. Мазкур жараён футболчининг классидан далолат", - деди "Арсенал" устози Микель Артета.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ