Артета нега Кепани асосий таркибда майдонга туширганини изоҳлади
- 23-март, 19:05
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета испаниялик дарвозабон Кепа Аррисабалаганинг Англия Лига кубоги финалига асосий таркибда майдонга чиқишини изоҳлади. "Канонирлар" "Манчестер Сити"га 0:2 ҳисобида ютқазди. Кепа учрашувдаги биринчи голда хатога йўл қўйди. Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Аррисабалага фақат кубок ўйинларида майдонга тушмоқда.
"Мен ўйиндан олдин унинг мавсум давомида қандай ўйнагани ва ушбу турнирдаги ҳиссасига таяниб қарор қабул қилдим - у бизга ҳозирги ҳолатимизга тушишга ёрдам берди. Бошқа футболчини танлаш адолатсизлик бўларди", - дея Артетанинг сўзларини келтиради BBC.
60-дақиқада Кепанинг хатосидан фойдаланган "шаҳарликлар" ҳимоячиси Нико O'Райли ҳисобни очди. "Арсенал" дарвозабони Райан Шеркининг ўнг қанотдан узатган тўпини ушлаб ололмади - тўп дарвозадан югуриб чиққан дарвозабоннинг қўлқоплари устидан сирпаниб, дарвозахонага тушди. У ердан O'Райли уни боши билан тўрга улоқтирди.