
“Арсенал” собиқ юлдузи Чемпионшип клуби мураббийига айланди
- 23-октябр 2024, 22:06
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
“Арсенал” собиқ футболчиси Жек Уилшер Англиянинг 2-рақамли дивизонида иштирок этаётган “Норвич” клуби бош мураббийи сифатида таништирилди. Жек жамоа бошқарувини Йоннеса Торуподан қабул қилиб олди.
“Норвич” мураббийига айланишдан олдин, 32-ёшли мутахассис “Арсенал U-18”да иш олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Уилшер фаолиятини 2022 йилда якунлаган эди. Унинг сўнги клуби Даниянинг “Орхус” жамоаси бўлди.
Чемпионшипнинг 11-туридан сўнг “Норвич” 17 очко тўплаб, 7-ўринда кетмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ