“Арсенал” ашаддий рақиб – “Сити” режасини барбод қилмоқчи
- 8-апрел, 08:43
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқишга яқин турган “Арсенал” трансфер бозорида ҳам ашаддий рақиб – “Манчестер Сити”га зарба бермоқчи.
Лондонликлар ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини кучайтириш учун жамоага “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.
- 23 ёшли футболчини анчадан бери “Манчестер Сити” олишни режалаштириб юрибди. Бундан ташқари, иқтидорли ўйинчига “Челси” ҳам даъвогар, - деб маълумот тарқатди Caught Offside нашри.
Манбага кўра, “ўрмончилар” Андерсон трансфери учун 100 миллион фунт стерлингдан (115 миллион евро) ортиқ маблағ талаб қилмоқда.
Жорий мавсумда Андерсон барча мусобақаларда 41 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.