SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Коканд-1912
1 - 0
Насаф
Коканд-1912Коканд-1912
НасафНасаф
Тугаган
1
0
Тугаган
Динамо Самарканд
2 - 1
Согдиана
Динамо СамаркандДинамо Самарканд
СогдианаСогдиана
Тугаган
2
1
Тугаган
Сурхон Термеz
0 - 1
ОКМК
Сурхон ТермеzСурхон Термеz
ОКМКОКМК
Тугаган
0
1
Тугаган
ФК Барселона
0 - 2
Атлетико Мадрид
ФК БарселонаФК Барселона
Атлетико МадридАтлетико Мадрид
Тугаган
0
2
Тугаган
Ливерпуль
0 - 2
Пари Сен-Жермен
ЛиверпульЛиверпуль
Пари Сен-ЖерменПари Сен-Жермен
Тугаган
0
2
Тугаган
Реал Бетис
1 - 1
Спортинг Брага
Реал БетисРеал Бетис
Спортинг БрагаСпортинг Брага
Тугаган
1
1
Тугаган
Молодёжная женская сборная Узбекистана (U20)
4 - 0
Иордания U20 (жен.)
Молодёжная женская сборная Узбекистана (U20)Молодёжная женская сборная Узбекистана (U20)
Иордания U20 (жен.)Иордания U20 (жен.)
Тугаган
4
0
Тугаган
КНДР U20 W
3 - 0
Южная Корея до 20 лет (женщины)
КНДР U20 WКНДР U20 W
Южная Корея до 20 лет (женщины)Южная Корея до 20 лет (женщины)
Тугаган
3
0
Тугаган
Япония U20 ж.
5 - 2
Австралия U20 W
Япония U20 ж.Япония U20 ж.
Австралия U20 WАвстралия U20 W
Тугаган
5
2
Тугаган
Индия U20 Ж
3 - 0
Китайский Тайбэй U20 W
Индия U20 ЖИндия U20 Ж
Китайский Тайбэй U20 WКитайский Тайбэй U20 W
Тугаган
3
0
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ҳозирги кунда ОКМК ўз ўрнида эмас"
  • Бугун, 00:30
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Самвел Бабаян: "Андижонча шижоат етишмаяпти"
  • 8-апрел, 03:06
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Тимур Кападзе: "Андижон" борини ташлашини билардик"
  • 8-апрел, 03:01
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!Футбол
  • 8-апрел, 05:50
  • 0
Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!
Лига "Андижон" — "Навбаҳор" ўйинидаги эпизодлар юзасидан ўз эътирозини билдирадиФутбол
  • 8-апрел, 14:48
  • 0
Лига "Андижон" — "Навбаҳор" ўйинидаги эпизодлар юзасидан ўз эътирозини билдиради
Пенальти йўқ эди-эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасиФутбол
  • 8-апрел, 21:45
  • 0
Пенальти йўқ эди-эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси
ЕЧЛнинг янги мавсумида Англиядан нечта жамоа иштирок этиши маълум бўлдиФутбол
  • 8-апрел, 04:21
  • 0
ЕЧЛнинг янги мавсумида Англиядан нечта жамоа иштирок этиши маълум бўлди
ЕЧЛ. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати билан танишингФутбол
  • 8-апрел, 04:47
  • 0
ЕЧЛ. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати билан танишинг

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Армонга айланган Олимпиада ёхуд ҳамон чемпионликка эришаётган мураббий
  • #Ўзбекистон
  • #Туркия
  • #Олимпиада

Армонга айланган Олимпиада ёхуд ҳамон чемпионликка эришаётган мураббий

  • 27-март, 14:13
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Ўзбек спорти

Қаердаки, раҳбар фидойи, мураббий жонкуяр ва талабчан бўлса ўша жойда натижа ҳам, ўсиш ҳам тезда кўзга ташланади. Суҳроб Султонов раҳбарлик қилаётган Чирчиқ шаҳар спорт мактаби спортчиларининг натижадорлиги боис, ҳатто  республикада етакчи спорт мактаблари қаторида эътироф этилади. Мураббийларининг тинимсиз изланишлари, селекция ишларига эътиборли бўлиши эвазига спорт мактабининг деярли барча спорт турлари бўйича тарбияланаётган ўғил —қизлари ҳар йили ташкил этиладиган йил сарҳисобида эътирофга сазавор бўлишади. Албатта, спорт мактабининг эътироф этилишига  ёш дзюдочиларнинг ҳам ҳиссаси катта. Мисол тариқасида тажрибали дзюдо мураббийи, халқаро тоифадаги спорт устаси Авазбек Корганов шогирдларининг эришаётган ютуқларини бемалол таҳсинга лойиқ, дейиш мумкин. 

Хабарингиз бор,  Авазбек Корганов спорт мактабида  ташқари дзюдо бўйича Тошкент вилояти терма жамоаси бош мураббийи ҳам саналади. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, терма жамоа бош мураббийи Андрей Штурбабин қўл остида шов-шувли натижларга эришган Авазбек энг номдор дзюдочилар Абдулла Тангриев, Ришод Собиров, Рамзиддин Саидов, Ўткир Қурбонов, Хуршид Набиев, Наврўз Жўрақобилов ҳамда Мирали Шариповлар билан биргаликда кўп бор Юрт шаънини муносиб ҳимоя қилган. 19 ёшида мамлакат терма жамоаси сафига қабул қилинган Авазбек 2008 йилда Токиода ўтган жаҳон чемпионатида жамоавий баҳсларда кумуш медалга эришди. Терма жамоа таркибида  унга 2009 йил Туркияда, 2011 йил Эронда, 2012 йилда Тошкентда ўтган халқаро мусобақаларда кучли учликдан жой олиш насиб этди. Ҳатто, етарлича очколар тўплаб, Лондонда ўтган ёзги олимпия ўйинларига йўлланмани ҳам нақд қилган. Бироқ, мусобақада олган кучли жароҳати туфайли "Лондон-2012" Олимпиадасида иштирок этиш армонга айланган бўлса-да, ўзи севган спортни ташлаб кетмади. Аксинча,  мураббий сифатида қайта оёққа туриб, бор эътиборини муносиб шогирдалар тайёрлашга қаратди.

2021 йилдан Чирчиқ шаҳар спорт мактабининг дзюдо бўлимида мураббий бўлиб фаолият юритаётган устознинг ҳозирда 50 нафардан ортиқ  шогирдлари орасида иқтидорлилари кўпчиликни ташкил этади. 
Орта қолган 2025 йилда Авазбек бош мураббийлигидаги Тошкент вилояти дзюдо жамоаси фахрли ўринларни эгаллагани бор гап.

Хусусан, 2025 йил ноябрь ойида Бухоро шаҳри мезбонлик қилган мамлакат чемпионатида Бобур Важиев, Асилхон Аралбаева, Артём Штурбабин, Муҳаммад Мамадалиев, Муҳаммадали Тангриев, Муҳаммадқодир Мансуровлар ўз вазн тоифаларида муваффақият қозониб, кучли учликдан жой олишга эришган. 2025 йил 24 ноябрь-3 декабрь кунлари пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасида ўтказилган "Президент олимпиадаси" мусобақаларининг  дзюдо бўйича баҳсларида иштирок этган Тошкент вилояти жамоаси энг кўп медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Ёки ўтган йили декабрь ойида Қарши шаҳрида ўтган кичик ўсмирлар, ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида ҳам бир нечта медаллар жамғаришган. 
Авазбек Коргановнинг таъкидлашича жорий йилги режалар улкан.

Селекция ишларига эътибор қаратиб, вилоят терма жамоаси сафини кенгайтириш ва шогирдларини республика терма жамоалари таркибида халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш асосий вазифаларидан саналади ва бунинг учун  етарлича шароитлар муҳаё қилинган. 
Дарвоқе, мураббий Авазбек Коргановнинг ўзи ҳам ҳали ҳамон дзюдо билан мунтазам шуғулланади, фахрийлар терма жамоаси аъзоси сифатида халқаро мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Хусусан, Авазбек Корганов томонидан Абу Даби шаҳрида фахрийлар ўртасида дзюдо бўйича ташкил этилган жаҳон чемпионатида 81 кг вазнда бронза медаль,  Латвиянинг Рига шаҳридаги Европа очиқ чемпионатда олтин медаль, Польшада ўтказилган Европа Очиқ чемпионатида бронза медаль,  АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри мезбонлигида ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медаль,  Тайванда ташкил этилган халқаро турнирда олтин медаль қўлга киритилган. 2026 йил Босния ва Герцеговинада ўтиши режа қилинган фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам юқори натижани кўзлаган қахрамонимиз ҳозирдан шогирдлари иштирокида машғулотларга зўр берган. 
Мақсад — дзюдо орқали ёшларни спортга жалб этиш, истеъдодларни катта спорт сари етаклаш ва чемпионлик шоҳсупасига кўтарилиб, Юртни улуғлаш! 
 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ