Арман Царукянми ёки Усмон Нурмагомедов?

Арман Царукянми ёки Усмон Нурмагомедов?

  • 13-апрел, 14:32
  • 0
  • MMA

Россиялик промоутер Камил Гаджиев ватандошлари – Арман Царукян ва Усмон Нурмагомедов ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Усмон етукликка эришмаган, ҳали тўлиқ улғаймаган жангчи. Бироқ мен уни тажриба орттираётган истиқболли спортчи сифатида кўраман. Агар у бугун Арман билан тўқнаш келганида, Царукянни фаворит деб ҳисоблардим. Аммо Нурмагомедов UFC га кириб, кетма-кет икки жангда ғалаба қозонса, бу тўқнашув чиндан ҳам қизиқарли бўлади", – деди Гаджиев ўзининг You Tube каналида.

Эслатиб ўтамиз, Усмон Нурмагомедов охирги жангини "PFL Dubai" турнирида ўтказиб, англиялик Алфи Дэвисни 3-раундда техник нокаутга учратган эди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ