Арман Царукян кимни танлади: Волкановскиними ёки Евлоевни?
- 26-апрел, 07:18
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Таниқли UFC жангчиси Арман Царукян ҳамюрти Мовсар Евлоев ва ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Александр Волкановски билан баҳсга тайёрлигини айтди.
"Агар Евлоев енгил вазн тоифасидаги камарни қўлга киритганида, у билан жанг қилардим. Бироқ ўртага ҳеч қандай титул тикилмаса, Волкановскига қарши октагонга чиқишни маъқул кўраман. Чунки у кўпроқ медиа шахс ҳисобланади", – деди Арман Адам Зубайраевга берган интервьюсида.
Маълумот учун, Царукян профессионал ММАда ҳозирга қадар 23 та ғалаба (15 таси муддатдан аввал) ва 3 та мағлубият қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ