Ар-Риёддаги бокс оқшоми супер жангдан ажраб қолиши мумкин
- 19-феврал 2025, 13:26
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
WBC йўналишида жаҳон чемпиони Шакур Стивенсоннинг 22 февралга белгиланган жанги бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Ден Рафаель хабар бермоқда.
“Флойд Скофилд касалликка чалиниб, Ар-Риёддаги шифохонага ётқизилди. Шу боис у Шакур билан жангдан воз кечиши кутилмоқда. Бир неча манбаларниг хабарига кўра, Стивенсонга янги рақиб қидириляпти” — деб ёзди Рафаель Х ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни ҳамюртимиз Исроил Мадримов америкалик Виржил Ортизга қарши рингга кўтарилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ