АПЛ. “Тоттенхэм” узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди

АПЛ. “Тоттенхэм” узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди

Англия Премьер-лигасининг 15-тур ўйинлари давом эттирилди.

Лондонда бўлиб ўтган учрашувда “Тоттенхэм”  катта қийинчиликларсиз “Брентфорд” устидан ғалаба қозонди. Учрашувнинг 25-дақиқасида “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ришарлисон Хави Симонснинг пасини голга айлантириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 43-дақиқада эса Симонснинг ўзи гол уриб, ҳисобни мустаҳкамлади. Ўйин якунига қадар мухлислар бошқа гол кўрмади ва учрашув 2:0 ҳисобида “шпорлар фойдасига ҳал бўлди.

Премьер-лига
Тоттенхэм ХотспурТоттенхэм Хотспур
vs
Тоттенхэм Хотспур победил после окончания основного времени.
БрентфордБрентфорд

Шу тариқа, “шпорлар” очколари сони 22 тага етди ва онлайн жадвалда 8-ўринга кўтарилди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ