АПЛ. "Тоттенхэм" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди
- 18-апрел, 23:49
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 33-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз якунига етди.
"Тоттенхэм" ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувда ҳисоб 39-дақиқада Педро Порро томонидан очилди. Биринчи бўлим якунига яқин Каору Митома мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда Хави Симонс "шпорлар"ни яна олдинга олиб чиқди. Бироқ меҳмонлар сўнгги дақиқаларда жавоб қайтарди — 90+5-дақиқада Жоржинио Руттер ҳисобни тенглаштирди — 2:2.
Шу тариқа, ҳар икки жамоа бир очкодан қўлга киритди. Айни пайтда "Тоттенхэм" 31 очко билан мусобақа жадвалида 18-ўринда бормоқда.
Премьер-лига
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ