
АПЛ. Салаҳ 100-голини урган ўйинда "Ливерпуль" йирик ҳисобда зафар қучди
- 12-сентябр 2021, 22:28
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Лидс" - "Ливерпуль" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар ғалаба қозонди, 3:0.
Ҳисоб 20-дақиқала Муҳаммад Салаҳ томонидан очилди. Иккинчи таймда Фабиньо фарқни ишончли кўринишга келтирган бўлса, Мане ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, мерсисайдликлар очколари сонини 10 тага етказиб олди ва 3-ўринга кўтарилди. 2 очко жамғарган "Лидс" 17-поғонада жойлашган.
{game}3609964{/game}
{online}3609964{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ