АПЛ. "Ньюкасл" сўнгги дақиқада ғалабани қўлга киритди. МЮ аутсайдер билан дуранг ўйнади
- 8-январ, 03:13
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
АПЛнинг 21-туридан ўрин олган иккита учрашув якунланди.
Бу турда “Манчестер Юнайтед” “Бёрнли” майдонига сафар қилиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Дастлаб учрашувнинг 13-дақиқасида МЮ ҳимоячиси Хевен ўз дарвозасини ишғол қилиб, қўйди. Баҳснинг 50 ва 60-дақиқаларида Шешки дублни расмийлаштириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Беллашувнинг 66-дақиқасида мезбонлар футболчиси Энтони гол киритиб, “Бёрнли”ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Иккинчи учрашув “Ньюкасл” ва “Лидс” ўртасида бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган беллашувда Эдди Ҳау шогирдларининг қўли баланд келди. Ўйин 4:3 ҳисобида якунлади.
Премьер-лига
vs
Game ended in draw.Премьер-лига
vs
Newcastle United won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ