АПЛ. "Манчестер Юнайтед" драматик ўйинда "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди
- 17-май, 18:32
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
АПЛ 37-туридан ўрин олган учрашувда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни 3:2 ҳисобида мағлуб қилди.
“Олд Траффорд”даги баҳсда ҳисобни 5-дақиқада Люк Шоу очди. Иккинчи бўлим бошида Фелипе Морато мувозанатни тиклади.
Орадан икки дақиқа ўтиб, Матеус Кунья “қизил иблислар”ни яна олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада эса Бруну Фернандешнинг ассистидан кейин Брайан Мбёмо жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
“Ноттингем Форест” 78-дақиқада Морган Гиббс-Уайт орқали яна бир гол урди, аммо меҳмонлар камбэк қилишга улгурмади.
Премьер-лига
vs
Manchester United won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ