АПЛ. "Манчестер Сити" қийинчиликсиз ғалабага эришди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга тушди

АПЛ. "Манчестер Сити" қийинчиликсиз ғалабага эришди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга тушди

Англия Премьер-лигасининг 26-турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" ўз уйида "Фулхэм"ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 
 
Дастлаб, Семеньо 24-дақиқада ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланган ҳолда, "Манчестер Сити" сафидаги 5-голини голини киритди. 29-дақиқага келиб эса ЎРайли орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. "Шаҳарликлар" ҳужумчиси Эрлинг Холанд бўлим якунланаётганда ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб, ўйинга нуқта қўйди. 
 
Маълумот ўрнида, учрашувнинг 60-дақиқада Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Нунеш ўрнига захирадан ўйинга қўшилди.

Премьер-лига
Манчестер СитиМанчестер Сити
vs
Manchester City won after full-time.
ФулхэмФулхэм

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ