АПЛнинг 36-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
“Манчестер Сити” ўз майдонида “Брентфорд”ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув давомида Жереми Доку, Эрлинг Ҳоланд ва ҳамда Омар Мармуш гол муаллифига айланишди.
Шу тариқа, “шаҳарликлар” очколари сонини 74 тага етказди ва турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Айни пайтда улар пешқадам “Арсенал”дан 2 очко ортда қолмоқда.