АПЛ. Кучли учликда бораётган "Астон Вилла" сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га енгилди
- 28-феврал, 03:01
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 28-тур учрашувлари старт олди. Турнинг дастлабки баҳсида "Вулверхэмптон" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувдаги голлар 61-дақиқада Жоaу Гомеш ҳамда 90+8'-дақиқада Родриго Гомеc томонидан киртилди. Ушбу ғалаба орқали сўнгги ўринда бораётган "бўрилар"нинг очколари сони 13 тага етди.
Бирмингемликларнинг очколари (51) эса ўзгаришсиз қолди. Агар "Манчестер Юнайтед" мазкур турда 3 очкони қўлга киритса, "Астон Вилла"га етиб олади.
Премьер-лига
vs
Wolverhampton Wanderers won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ