АПЛ. "Фулхэм" минимал ҳисобда "Астон Вилла"ни мағлуб этди
- 25-апрел, 18:50
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 34-турида "Фулхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдаги ягона гол танаффус арафасида киритилди. Райан Сессеньон рақиб дарвозасини ишғол қилиб, лондонликларга ғалаба келтирди.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада имкониятлар бўлганига қарамай, ҳисоб ўзгармади.
Ушбу ғалабадан сўнг "Фулхэм" очколарини 48 тага етказиб, турнир жадвалида 10-ўринда қолмоқда. "Астон Вилла" эса 58 очко билан тўртинчи поғонада бормоқда.
"Фулхэм" кейинги турда 2 май куни сафарда "Арсенал"га қарши майдонга тушади. "Астон Вилла" эса 3 май куни ўз уйида "Тоттенхэм"ни қабул қилади.
Премьер-лига
vs
Fulham won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ