АПЛ. "Челси" сафарда "Эвертон"га йирик ҳисобда енгилди
- 22-март, 00:25
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 31-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Лондоннинг "Челси" клуби сафарда "Эвертон" билан куч синашиб, йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
Норберту Берсике Гомеш Бетункал 33 ҳамда 62-дақиқаларда голлар уриб, дублни расмийлаштирди. Ллиман Ндиайе эса 76-дақиқада мерсисайдликларнинг учинчи голига муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, "Эвертон" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 46 тага етказиб олиб, 7-ўринга кўтарилди. 6-ўриндаги "Аристократлар" ҳисобида 48 очко мавжуд.
Премьер-лига
vs
Everton won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ