АПЛ. "Челси" ўз майдонида Палмер ва Педронинг голлари эвазига "Брентфорд"дан устун келди
- 17-январ, 22:17
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган "Челси" - "Брентфорд" клублари иштирокидаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди.
"Аристократлар" Коул Палмер ва Жоао Педронинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бразилиялик ҳужумчи 26-дақиқада жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, англиялик ярим ҳимоячи эса 76-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.
Маълумот ўрнида, лондонликлар ушбу беллашувдан сўнг очколар сонини 34 тага етказиб олиб, "Брентфорд"ни (33) қувиб ўтди 6-ўринга кўтарилди.
Премьер-лига
vs
Chelsea won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ