АПЛ. “Брайтон” ўз уйида “Челси”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ўтиб кетди
- 22-апрел, 01:54
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 34-туридан ўрин олган яна бир учрашув ўз ниҳоясига етди.
“Брайтон” ўз уйида “Челси”ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида таслим қилди. Дастлаб 3-дақиқадаёқ Ферди Кадиоғлу ҳисобни очди, 56-дақиқада эса Жек Хиншелвуд оралиқ фарқни иккитага оширди. Шунингдек, 90+1-дақиқада Уэлбек ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, мезбонларнинг очколари сони 50 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. “Аристократлар” эса 48 очко билан 7-поғонадан жой олган.
Премьер-лига
vs
Brighton & Hove Albion won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ