АПЛ. «Арсенал» ўз уйида камбэк амалга ошириб, «Лидс»ни мағлуб этди
- 10-октябр, 18:25
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 6-туридан ўрин олган «Арсенал» — «Лидс» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Мазкур беллашувда «тўпчилар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 55-дақиқада меҳмонлар футболчиси Жеймс Жастин ҳисобни очди. 62-дақиқада эса Риккардо Калафьори мувозанатни тиклади. 70-дақиқада Калафьори яна бир бор ўз номини таблога ёздириб, «Арсенал»га ғалабани тақдим этди — 2:1.
Шу тариқа, Микель Артета шогирдларининг очколари 15 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Премьер-лига
vs
Arsenal won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ