АПЛ. 8-турнинг илк тўқнашувида "Челси" "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

АПЛ. 8-турнинг илк тўқнашувида "Челси" "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган "Ноттингем Форест" - "Челси" жамоалари ўртасидаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Энцо Мареска шогирдлари ушбу беллашувга кўплаб йўқотишлар билан етиб келган бўлса-да, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 
 
Учрашувнинг 49-дақиқасида Жош Ачемпонг бош билан зарба йўллаб ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Педро Нету жарима зарбасидан чиройли гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шунингдек, 84-дақиқада Рис Жэймс ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган ҳолда, ўйинга нуқта қўйди. 
 
Маълумот ўрнида, "аристократлар" ушбу ғалабадан сўнг очколар сонини 14 тага етказиб олиб, 4-ўринга кўтарилиб олди. "Ноттингем Форест" эса 5 очко билан 17-ўринда бормоқда.

Премьер-лига
Ноттингем ФорестНоттингем Форест
vs
Chelsea won after full-time.
ЧелсиЧелси

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ