
Антонио Конте "Наполи" бош мураббийига айланди
- 5-июн 2024, 16:52
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Италиялик таниқли мутахассис Антонио Конте фаол мураббийлик фаолиятига қайтди.
Маълум танаффусдан кейин ушбу мураббий яна Италия чемпионатида иш бошлайди. Бу сафар у А сериянинг номдор жамоаларидан бири “Наполи” бош мураббийига айланди.
Бу ҳақида клуб расмий сайти расман эълон қилди. Томонлар 2027 йилнинг июнь ойига қадар шартнома имзоладилар.
Маълумот учун, Контенинг охирги иш жойи “Тоттенхэм” клуби бўлганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ