Англия ва Италия чемпиони бўлган машҳур дарвозабон фожиали ҳалок бўлди
- 16-апрел, 20:01
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Австриялик дарвозабон Александер Маннингер автомобиль ҳалокати оқибатида 48 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Австриянинг “Ред Булл Зальцбург” клуби матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Маълум бўйича, Маннингер автомобилда темирйўл кесишмасининг назоратсиз қисмидан ўтаётганида унинг машинасини поезд уриб кетган.
- Биз собиқ дарвозабонимиз Александер Маннингернинг вафоти муносабати билан чуқур қайғудамиз. У йўл-транспорт ҳодисасида фожиали тарзда ҳалок бўлди.
Бизнинг ўй-хаёлларимиз айни пайтда унинг оиласи ва дўстлари билан. Алвидо, Александер, - дейилади хабарда.
48 ёшли Александер Маннингер “Ред Булл Зальцбург”дан ташқари Англиянинг “Арсенал”, Италиянинг “Фиорентина”, “Болонья”, “Сиена”, “Ювентус”, “Удинезе”, Германиянинг “Аугсбург”, Испаниянинг “Эспаньол” каби клубларида тўп сурган. “Арсенал” таркибида у Англия чемпиони (1997-1998 йилги мавсум), “Ювентус” сафида эса Италия чемпиони (2011-2012 йилги мавсум) бўлган.
Шунингдек, Австрия миллий терма жамоаси сафида 33 та учрашувда иштирок этган.