
Англия қай ҳолатда финалгача етиб келди? Сарҳисоб...
- 11-июл 2024, 02:20
- 0
- Футбол
Англия терма жамоаси "Евро-2024" мусобақаси доирасида асосий вақтда иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Гарет Саутгейт шогирдлари бироз олдин ярим финалда Нидерландияни мағлуб этди - 2:1.
Эътиборлиси, инглизлар олтита ўйиннинг иккитасида асосий вақтда ғалаба қозонди. Аввалроқ, улар гуруҳ босқичида Сербияни мағлуб этганди - 1:0.
Плей-оффда Англия Словакияни қўшимча вақтларда, Швейцврияни пенальтилар сериясида мағлуб этди.
Энди финалда инглизлар Испанияга қарши майдонга тушади. Ўйин 15 июльга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ