
Англия нохуш анъанага барҳам бера олмади
- 11-декабр 2022, 11:11
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Англия терма жамоаси йирик турнирларда давом этиб келаётган ғалабасиз серияни яна узайтирадиган бўлди.
Гарет Саутгейт жамоаси ЖЧ-2022 чорак финалида Францияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Охирги марта британияликлар 1966 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритишган эди. Бу уларнинг йирик мусобақалар доирасидаги ягона титули ҳисобланади.
Бундан ташқари жамоа бир марта Евро финалида иштирок этган - 2021 йилда. Ўшанда "уч шерлар" Италияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ