Англия Лига Кубоги.  “Манчестер Сити” “Ньюкасл”ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди

Англия Лига Кубоги. “Манчестер Сити” “Ньюкасл”ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди

Англия Лига Кубоги доирасидан ўрин олган иккинчи ярим финал учрашуви якунланди. 

Бу босқичда “Манчестер Сити” ўз уйида “Ньюкасл”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувнинг 7 ва 29-дақиқаларида Омар Мармуш дублни расмийлаштирган бўлса. 32-дақиқада Тижани Рейндерс “шаҳарликлар”нинг 3-голига муаллифлик қилди. Мезбонлар футболчиси Антони Эланга баҳснинг 63-дақиқасида жамоасининг ягона голини киритди.

Гвардиола шогирдлари икки ўйин натижасига кўра умумий 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, финал 22 март куни “Манчестер Сити” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасида бўлиб  ўтади.

Кубок Карабао
Манчестер СитиМанчестер Сити
vs
Manchester City won after full-time.
Ньюкасл ЮнайтедНьюкасл Юнайтед

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ