Англия кубоги. "Ливерпуль" сафарда "Вулверхэмптон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди
- 7-март, 03:25
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Англия кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда "Вулверхэмптон" ўз уйида "Ливерпуль"ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Дастлаб, 51-дақиқада Эндрю Робертсон ҳисобни очган бўлса, 53-дақиқада Муҳаммад Салоҳ орадаги фарқни иккитага оширди. Шунингдек, Кёртис Жонс ҳам ўз номига гол ёздириб, ҳисобни йириклаштирди.
Мезбонлар сафида Хван Хи Чан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жавоб голини киритди — 1:3.
Шу тариқа, мерсисайдликлар чорак финалга йўл олди.
Кубок Англии
vs
Liverpool won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ