Англия футбол лигаси "Саутгемптон"ни плей-оффдан четлатди
- 19-май, 22:56
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия футбол лигаси (EFL) “Саутгемптон” клубини рақиб жамоалар машғулотларини ноқонуний тарзда тасвирга олгани учун жорий мавсум Премьер-лигага чиқиш плей-оффидан четлатди.
Шунингдек, клубдан келаси — 2026/27 мавсум учун 4 очко олиб ташланади.
Ушбу қарордан сўнг “Мидлсбро” плей-оффга қайтарилди ва 23 май куни “Ҳалл Сити”га қарши финал баҳсида иштирок этади.
Маълум қилинишича, “Саутгемптон” “Оксфорд”, “Ипсвич” ва “Мидлсбро”га қарши учрашувлар олдидан содир этилган қоидабузарликларни расман тан олган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ