Ана холос! Нурсултон Рўзибоев Тошкентда жанг қилади, рақиб маълум!
- 24-июл 2023, 09:25
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Машҳур ўзбек UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев профессионал боксда ҳам жанг ўтказмоқчи. У 30 июль куни Тошкентда, "Akhmad Fight Promotion" компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ушбу кечада Рўзибоевга Грузиялик Миҳаил Кутсишвили (32-51-6, 17КО) рақиб бўлади.
Нурсултон профессионал боксда бунгача 2 бора жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам ғалабага эришган эди.
30 июль кунги оқшом Сергелидаги "INDEX" савдо мажмуоси аукцион залида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ