
Альварес: "Ўша жангда аслида, Ҳабиб мағлуб бўлганди"
- 1-апрел 2024, 12:05
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Эдди Альварес(30-8-2 N/C) Ҳабиб Нурмагомедов(29-0) бразилиялик Глейсон Тибауга(38-19) қарши жангида шубҳали тарзда ғолиб деб топилгани ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Глейсон Тибау Ҳабибни уч-тўрт марта нокдаунга учратган ва ҳақиқатда ўша жангда ғалаба қозонганди. Аммо ҳакамлар Нурмагомедовни ғолиб дея топишган.Ўшанда Тибау Ҳабибдан кучлироқ эди", - дея Альваресдан иқтибос келтиради Sportskeeda.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг июль ойида Нурмагомедов ҳакамларнинг якдил қарори билан Глейсон Тибау устидан ғалаба қозонган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ