Алонсо буни адолатсизлик ва нотўғри деб атади
- 14-январ, 11:10
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Душанба куни "Реал Мадрид" жамоа бош мураббийи Хаби Алонсони лавозимидан озод этилганини эълон қилган эди.
"The Athletic" нашрининг ёзишича,"Испания Суперкубоги финалидан сўнг Алонсо клубнинг машғулот базасига таклиф қилинган. У ерда "қироллик клуби" бош директори Хосе Анхел Санчес билан учрашув ўтказилган ва мутахассисни ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида огоҳлантирган. Бунга жавобан Алонсо бу қарорга қўшилмаслигини билдириб, уни адолатсиз ва нотўғри деб айтган. У кетиш сабаби сифатида, клуб ичидаги "галактикос" ҳокимияти маданияти билан боғлади", - деб ёзилади манбада.
Маълумот учун, испаниялик мутахассис "қаймоқранглилар"ни 2025 йилнинг 1 июнь санасида қабул қилиб олган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ