Аллегри “Наполи”га эски танишларини чақира бошлади
- 8-июл, 07:44
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Наполи” раҳбарияти келаси мавсум олдидан ҳимоячи Федерико Гаттини жамоа таркибига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, трансфер ташаббускори – неаполликларнинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри экан. Италиялик мутахассис аввал “Ювентус”да ишлаган вақтида Гатти билан ҳамкорлик қилган.
Турин клуби рақобатчисига футболчисини сотишни истамаса-да, 25 миллион евролик таклиф тушса, ҳимоячини қўйиб юборишга тайёр.
28 ёшли Гатти 2022 йил январь ойида “Ювентус”га қўшилган. Ўтган мавсум у 28 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди. Унинг шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ