
Алджамейн Стерлинг: "Фигейреду рақибининг бошига тизза билан зарба йўллаб, муддатдан олдин ғалаба қозонади"
- 21-ноябр 2024, 16:06
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ўта енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Алджамейн Стерлинг Пётр Ян ва Дейвисон Фигейреду ўртасидаги бўлажак жанг учун ўз прогнозларини билдирди.
"Мен Пётр Яннинг жангларидан завқланаман, агар у мен ёки дўстларим билан жанг қилмаса. Бўлажак баҳсда ким ғалаба қозонса, титул томон катта қадам ташлаган бўлади. Менимча, Фигейреду рақибнинг бошига тизза билан зарба бериб, муддатидан олдин зафар қучади", - деб ёзган Стерлинг Х(собиқ Twitter)да.
Эслатиб ўтамиз, Ян (17-5) ва Фигейреду (24-3-1) ўртасидаги баҳс 23 ноябрь куни Макаодаги (Хитой) "UFC Fight Night 248" турнирида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ