Академик эшкак эшувчиларимиз Ветнамда!
- 14-октябр 2025, 20:21
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Ўзбек спорти
16-19 октябрь кунлари Ветнамда академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Хайфон шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақада қитъамизнинг 18 мамлакатидан 232 нафар спортчи иштирок этади.
Ўзбекистон "Rowing&Canoe" федерациясининг маълумотига кўра, мазкур чемпионатда терма жамоамизнинг 23 нафар аъзоси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ҳозирда спортчиларимиз Хайфон шаҳрида сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришяпти.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ