Аичи-Нагоя-2026: Тўрабек Хабибуллаев финалда!
- 30-сентябр, 12:04
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, айни кунларда Аичи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
-90 кг да юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тўрабек Хабибуллаев ярим финалда ҳиндистонлик Капил Покҳарияга қарши рингга кўтарилди. Вакилимиз 3 раунд давом этган жангда анча фаол ҳаракат қилди ва якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Шу тариқа ҳамюртларимиз иштирокидаги бугунги бокс баҳслари якунланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ