Африка Миллатлар кубоги. Сенегал Суданни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди

Африка Миллатлар кубоги. Сенегал Суданни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди

Африка Миллатлар кубогининг илк учрашувида Сенегал терма жамоаси Судан билан баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Амир Абдалла Юнис Суданни олдинга олиб чиқди. 29 ҳамда 45+3-дақиқаларда эса Гейе дублни расмийлаштирган ҳолда, жамоасининг камбэкини бошлаб берди. Бундан ташқари, 77-дақиқада Ибраим Мбайе жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. 
 
Маълумот ўрнида, Сенегал кейинги босқичда Мали - Тунис терма жамоалари ғолиби билан куч синашади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ