
Абрамов йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин матбуот анжуманида иштирок этди
- 8-июн 2021, 01:26
- Javokhir Azimov
- 8
- Футбол
Жаҳон Чемпионати 2-саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Сингапур терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда футболчиларимиз 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида миллий жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
"Биринчи навбатда йигитларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Улар осон бўлмаган ўйинда ғалаба қозонди. Албатта, ҳисоб бизни хурсанд қилади, бироқ сариқ карточкалар сони бироз кўпайиб кетгани хавотирли ҳолат",-дея ўз фикрларини билдириб ўтди Вадим Карленович.
Маълумот учун, "оқ бўрилар" кейинги беллашувни 11 июнь куни Яманга қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ