Абдуқодир Ҳусановнинг янги трансфер нархи маълум бўлди
- 9-март, 22:24
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 1
- Футбол
Transfermarkt портали Англия Премьер-лигасида ўйнайдиган футболчиларнинг бозор қийматини янгилади.
Янгиланган маълумотларга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг нархи ўзгаришсиз қолди ва ҳозирда 35 миллион еврони ташкил этмоқда.
"Шаҳарликлар" таркибидаги энг қиммат футболчи сифатида 200 миллион евро баҳога эга норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд етакчиликни сақлаб қолди. Иккинчи ўринга вингер Антуан Семеньо кўтарилди — 75 миллион евро (+10 млн).
"Манчестер Сити"нинг учинчи энг қиммат футболчи эса хорватиялик ҳимоячи Йошко Гвардиол бўлиб турибди. Унинг нархи ўзгармаган — 70 миллион евро.
Маълумот учун, Ҳусанов 2025 йил бошида Франциянинг "Ланс" клубидан манчестерликлар сафига ўтган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ