
А Серия. "Ювентус сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
- 8-феврал 2023, 02:46
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
А Сериясининг 21-турида "Ювентус" "Салернитана" майдонига сафар уйиштирди. Ўйин туринликларнинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Влахович пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Биринчи тайм сўнгида Костич ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди ва орадаги фарқ иккитага етди. 47-дақиқада Влахович дубль қилишга муваффақ бўлди. Ҳисоб 0:3.
Шу тариқа, "Ювентус" ўз уйига 3 очко билан қайтди. Клуб турнир жадвалида 26 очко билан 10-ўринда бормоқда.
{game}3919479{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ