А Серия. "Ювентус" "Рома"га қарши учрашувда камбэк эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди

А Серия. "Ювентус" "Рома"га қарши учрашувда камбэк эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди

A Сериянинг 27-туридан ўрин олган учрашувда "Ювентус" меҳмонда "Рома" билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди.

39-дақиқада Уэсли Франса узоқ масофадан зарба бериб, ҳисобни очди. 47-дақиқада Франсишку Консейсау жавоб голини киритди. 54-дақиқада Эван Ндика римликларни яна олдинга олиб чиқди. 65-дақиқада Дониэлл Мален орадаги фарқни 2 тага етказди.

78-дақиқада "Ницца"дан ижара асосида жалб қилинган Жереми Бога туринликлар сафидаги илк голини урди. 93-дақиқада эса Федерико Гатти ҳисобни яна тенглаштириб, "Ювентус"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Серия А
РомаРома
vs
Game ended in draw.
ЮвентусЮвентус

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ