А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Верона" билан очко бўлишди
- 3-май, 23:38
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
А Сериянинг 35-туридан ўрин олган баҳс ўз ниҳоясига етди.
“Ювентус” ўз майдонида “Верона”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Дастлаб, 34-дақиқада меҳмонлар футболчиси Боуни ҳисобни очди. 62-дақиқада эса Душан Влахович ҳисобни тенглаштирди. Қолган вақт давомида бошқа голлар кузатилмади.
Шу тариқа, ҳар икки жамоа биттадан очко қўлга киритди. Айни пайтда туринликлар 65 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
Серия А
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ