А Серия. "Удинезе" йирик ҳисобда "Милан"ни мағлуб этди
- 11-апрел, 23:39
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
А Сериянинг 32-туридан ўрин олган баҳсда "Милан" ўз уйида "Удинезе"ни қабул қилди ва учрашув 0:3 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.
Дастлаб, 27-дақиқада мезбонлар футболчиси Давиде Бартезаги ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шунингдек, 37-дақиқада Юрген Эккеленкамп ҳамда 71-дақиқада Артур Атта гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа, Массимилиано Аллегри шогирдларининг очколари сони ўзгаришсиз қолди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Серия А
vs
Udinese won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ