А Сериянинг 34-туридан ўрин олган навбатдаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
"Торино" ўз майдонида "Интер"га қарши баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Дастлаб, меҳмонлар Маркус Тюрам ва Янн Биссек голлари эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган эди. Бироқ 70-дақиқада Жованни Симеоне орадаги фарқни қисқартирган бўлса, 79-дақиқада Никола Влашич пеналтидан гол уриб, мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, жамоалар бир очкодан қўлга киритди.