А Серия. Шомуродов гол урган учрашувда "Рома" мағлубиятдан қутилиб қолди

А Серия. Шомуродов гол урган учрашувда "Рома" мағлубиятдан қутилиб қолди

Италия А Сериясининг 31-туридан ўрин олган учрашув якунланди. 
 
Ушбу тур доирасида "Рома" Туриннинг "Ювентус" клуби билан тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувнинг 42-дақиқасида Локателли ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг аввалида Матс Хуммельс ўрнига майдонга тушган Элдор Шомуродов 3 дақиқа ўтиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 
 
Маълумот ўрнида, римликлар навбатдаги беллашувини 13 апрель куни соат 23:45 да "Лацио"га қарши ўтказади.

Серия А
РомаРома
vs
Game ended in draw.
ЮвентусЮвентус

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ