А Серия. "Рома" "Сассуоло"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди

А Серия. "Рома" "Сассуоло"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди

Италия А Сериясининг 20-турида "Рома" "Сассуоло"ни ўз уйида қабул қилиб, 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва "Наполи"ни қувиб ўтган ҳолда, 3-ўринга кўтарилди. 
 
Тўқнашувнинг биринчи бўлимида мухлислар гол томоша қилишмади. Ўйиннинг 76-дақиқасида Ману Коне ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб Матиас Суле фарқни 2 тага етказди. 
 
Маълумот ўрнида, турнир жадвалида етакчилик қилаётган "Интер" (42), "Милан" (39) ва "Наполи" (38) эндигина 18 та учрашув ўтказган. "Рома" эса бугун 20-тўқнашувида иштирок этди.

SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ